Muhammad Muftiy Ohangaroniy. Mavlono Lurfulloh (Chustiy) Manoqibi

13.06.13 | yabgu


http//photoload.ru/data/17/ec/ef/17ecef83d0c261e5cba5c90f46f0c2.jpg


<b>Mavlono Lurfulloh Manoqibi / Мавлоно Лутфулло&#1203; (Чустий) мано&#1179;иби</b>
Author:Muhammad Muftiy Ohangaroniy / Мавлоно Муфтий О&#1203;ангароний
Composer: Shuhrat Sirojiddinov
Publisher: Toshkent.,Imom Al-Buxoriy Xalqaro jamg'armasi
Publication date: 2002
Number of pages: 141
Format / Quality: PDF
Size: 5,9 Mb
Language:Uzbek

Цитата:

МАВЛОНО ЛУТФУЛЛО&#1202; ЧУСТИЙ


“Мавлоно Лутфулло&#1203; замонамиз сидди&#1179;идир”.
Ма&#1203;думи Аъзам Косоний


Мавлоно Лутфулло&#1203; Чустий милодий 1487 йилда Фар&#1171;она водийсининг Ахкент мавзесидан 30-35 км &#1171;арбда жойлашган Чодак &#1179;ишло&#1171;ида дунёга келган. Оталари Мавлоно Фат&#1203;уллох яссавия шайхларидан бўлганлигини тарихий манбалар тасди&#1179;лайди. “Мано&#1179;иби Мавлоно Лутфулло&#1203; Чустий” асарида келтирилган маълумотга кўра, Хожа Фат&#1203;улло&#1203; &#1178;уръони Карим тиловати билан маш&#1171;ул бўлиб ўтирганларида ту&#1171;илажак фарзандига Лутфулло&#1203; дея исм &#1179;ўйишларини дилларидан ўтказадилар. Оналари ёш гўдакка бирор марта &#1203;ам та&#1203;оратсиз кўкрак тутмаган эканлар. Лутфулло&#1203; беш ёшга тўлганда уни мактабга берадилар ва етти ёшида &#1178;уръонни тўла ёд олади. Ўн уч ёшгача оталари &#1179;ўлида та&#1203;сил кўради. Ўша пайтда Чодак мадрасаси водийдаги нуфузли илм дарго&#1203;ларидан эди. Мавлоно Лутфулло&#1203; мадрасада йирик уламолардан тафсир, &#1203;адис, фи&#1179;&#1203; илмларини ўрганади. Айрим манбаларда Мавлоно Лутфулло&#1203; Мар&#1171;илонлик аллома, Хожа А&#1203;рор Валийнинг севимли шогирдлари бўлмиш Шо&#1203; &#1202;усайн Чорку&#1203;ий &#1203;узурида “&#1202;идоя” ва бош&#1179;а исломий билимлар билан бир &#1179;аторда де&#1203;&#1179;ончилик, мироблик, зироат илмларини &#1203;ам пухта эгаллаганлиги келтирилади.
Шундан сўнг Мавлоно Лутфулло&#1203; илм талабида Самар&#1179;андга йўл олади. Унинг Самар&#1179;андда неча йил та&#1203;сил олгани манбаларда ани&#1179; кўрсатилмаган. Лекин Хожа А&#1203;рор Валийнинг халифаси Хожа Му&#1203;аммад &#1178;ози &#1203;узурида олти йил тарбиялангани айтилади. Хожи Му&#1203;аммад &#1178;ози вафот этгач, на&#1179;шбандийлик тари&#1179;ати ра&#1203;намолиги у кишининг и&#1179;тидорли гоширди, ато&#1179;ли аллома Шайх Махдуми Аъзам Хожаги А&#1203;мад Косонийга ўтади. Мавлоно Лутфулло&#1203; у зотга байъат &#1179;илиб &#1179;ўл беради. Мавлоно Лутфулло&#1203; ўзидаги кучли &#1179;увваи &#1203;офиза, теран а&#1179;л, чиройли &#1203;усни хул&#1179; сабаб устози Махдуми Аъзамга нафа&#1179;ат суюкли шогирд, балки &#1179;адрдон фарзандидек бўлиб &#1179;олади. &#1202;аттоки Махдуми Аъзам севимли шогирдига ўз &#1179;изини бериб, куёв &#1179;илишни ният &#1179;илади. Аммо та&#1179;дир та&#1179;озоси билан Мавлоно Лутфулло&#1203; Фар&#1171;онадаги &#1178;ози Махдум Чодакийнинг &#1179;изига уйланади. Мавлоно Лутфулло&#1203; бундан хижолат бўлиб, бирмунча ва&#1179;т устозига рўбарў бўлишга ийманиб юради. Аммо бу &#1203;олат узо&#1179; давом этмайди, устоз ва шогирд муносабатлари тикланади. Кейинчалик Мавлоно Лутфулло&#1203; устозининг кичик ў&#1171;ли Хожа Ис&#1203;о&#1179; Валийни шогирд &#1179;илиб олади ва унга кичик &#1179;изи Биби Ни&#1179;ояни турмушга бериб, устозининг орзусини рўёбга чи&#1179;аради.
Раскрыть
Номаълум сабабларга кўра Мавлоно Лутфулло&#1203; бир неча марта яшаш жойини ўзгартирган. Ўзининг айтишича, фитналар о&#1179;ибатида кўчишга мажбур бўлган. Чодакдан сўнг Зубур&#1179;он (Чуст туманидаги Звут&#1179;анд &#1179;ишло&#1171;и), Карниён (Чуст туманидаги Карнон &#1179;ишло&#1171;и)да яшайди. Охири Чустга келиб, му&#1179;им бўлиб &#1179;олади. Шу ерда ўзига &#1179;арашли ер майдонларида де&#1203;&#1179;ончилик &#1179;илиб, тирикчилик ўтказади.
Махдуми Аъзам Косоний иршод ижозатномасини ёзиб, ўзидан кейин сулук бош&#1179;арувини Мавлоно Лутфулло&#1203;га топширади. “Мано&#1179;иб”да Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг Махдуми Аъзам Косоний мулозаматида уч йил бўлгани айтилади. Махмуди Аъзам Хожаги А&#1203;мад Косоний Мавлоно Лутфулло&#1203;га пирлик &#1203;ассасини бергач, ўн беш кундан сўнг дунёдан кўз юмади.
Махдуми Аъзам Косоний вафотидан кейин Мавлоно Лутфулло&#1203; на&#1179;шбандия тари&#1179;атининг ра&#1203;намоси сифатида инсонларга илму-&#1203;икмат, ирфон тар&#1179;атишга киришади.
“Мано&#1179;иб”да келтирилишича, Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг нуфузи минта&#1179;ада юксак бўлган. Хусусан, унинг Тошкент, Фар&#1171;она водийси, &#1202;исор, Аф&#1171;онистон &#1203;удудларидаги таъсири катта бўлган.

Илм ва маърифат тар&#1179;атиш йўлида


Мавлоно Лутфулло&#1203; тари&#1179;ат асосини ўтмиш хожагонлар йўлидан бориб, &#1178;уръон ва Суннат таълимотлари устига &#1179;уради. “Мано&#1179;иб”да келтирилишича, Мавлоно яшаган даврда кўплаб бош&#1179;а тари&#1179;ат ра&#1203;намолари ўртасида келишмовчиликлар бўлиб турган. Бундай фитна ва келишмовчиликлар Мавлоно Лутфулло&#1203;га &#1203;ам ўз таъсирини кўрсатган. Мавлоно Лутфулло&#1203; давом эттирган сулук ўзининг &#1178;уръон ва Суннат таълимотларига мувофи&#1179;лиги &#1203;амда мўътадиллиги билан ажралиб турган.
“Мано&#1179;иб”да Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг тари&#1179;ат йўли, ибодатлари, кароматлари &#1203;амда &#1203;икматли сўзлари баён &#1179;илинган.
Мавлоно айтардилар: “Бизнинг тари&#1179;атимизда бўлиб, охират талабида бўлсалар, албатта нажот топадилар”. Соликлар ва&#1179;тларини Алло&#1203; ибодати билан ўз &#1203;иммату-&#1171;айратларини эса хайрли ишларга сарф &#1179;илиш билан ўтказмо&#1179;ликларини &#1203;амда &#1171;афлатда &#1179;олмасликларини &#1178;уръон ояти мазмуни билан буюриб, нафс хо&#1203;иши билан залолатга кетмасликларини таъкидлардилар.
Мавлоно Лутфулло&#1203; ўз су&#1203;батларида &#1178;уръони Каридан баён &#1179;илиб, соликларга исти&#1171;фор айтишни буюрардилар. Соликларга &#1179;араб Расулулло&#1203; (с.а.в)нинг “Мен &#1203;ар куни юз марта исти&#1171;фор айтаман” &#1203;адисларини баён &#1179;илардилар.
Мавлоно уй&#1179;удан барва&#1179;т уй&#1171;онишни, &#1171;офилликдан ого&#1203; бўлишни, Алло&#1203;нинг тў&#1171;ри йўлида бўлишни таъкидлар эдилар.
Мавлоно Лутфулло&#1203; та&#1203;ажжуд намозига маш&#1171;ул бўлиб, &#1203;ар бир ракатига уч порадан замсура ў&#1179;ирдилар. Тонг отгач бомдод намозига маш&#1171;ул бўлардилар.
Мавлоно Лутфулло&#1203; су&#1203;батларида оят ва &#1203;адисдан баён &#1179;илиб, мухлисларга &#1203;ар доим амаллари оят ва &#1203;адис асосида бўлишини тушунтирардилар. “Эй азиз!”, деб бошланадиган сўзлар &#1202;азрати Мавлононинг ўз талабаларига буйру&#1179;лари эди.
У зот солику-мухлисларга аксар Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”сидан ў&#1179;иб, маъносини шар&#1203;лаб берардилар ва тари&#1179;ат машойихларининг китобларидан ў&#1179;итиб, уларнинг наси&#1203;атларини баён &#1179;илардилар.
Мавлоно Лутфулло&#1203; мухлис ёки соликлардан бирортасида беодоблик кўрсалар, унга танбе&#1203; ериш учун &#1179;ўлига китобни берардилар ва “Бисмилло&#1203; деб оч!”, дердилар. Шунда унинг беодоблиги китоб ор&#1179;али намоён бўларди.
Мавлоно Лутфулло&#1203; уламолар ва амирларга &#1203;а&#1179;и&#1179;атни дари&#1171; тутмай Алло&#1203;дан бош&#1179;а &#1203;еч кимдан &#1179;ўр&#1179;май наси&#1203;ат &#1179;илар эдилар.
&#1202;азрати Мавлононинг муборак су&#1203;батлари шундай файзли эдики, &#1203;ар &#1179;андай инсон мажлисларида &#1203;озир бўлса, &#1179;албидаги гина-кудуратлари кетиб, &#1179;орон&#1171;уликдан ёру&#1171;ликка чи&#1179;&#1179;андек бўларди.
Мавлоно Лутфулло&#1203; чошго&#1203;гача су&#1203;бат &#1179;илардилар. Пешин намозидан кейин тафсир ва &#1203;адислардан баён &#1179;илиб, бир оз ва&#1179;тдан кейин сафар ва бош&#1179;а амалларга маш&#1171;ул бўлардилар. Ўз саъй-&#1203;аракатларини бирор ла&#1203;за тўхтатмас эдилар. Инсонлар тарбияси билан кўпро&#1179; банд бўлардилар.
Мавлоно аср намозидан сўнг “Набаъ” сурасини ў&#1179;итардилар, ундан сўнг Расулулло&#1203; (с.а.в)нинг “Мен &#1203;ар куни етмиш марта исти&#1171;фор айтаман”, деган &#1203;адисларини айтиб, соликларга исти&#1171;фор айтишни таълим берардилар.
Шом намозидан кейин эса “Муаввизатайн”ни жа&#1203;рий ў&#1179;итардилар.
Хуфтон намозини адо &#1179;илгандан сўнг “Мулк” сурасини хатм &#1179;илиб, тари&#1179;ат улу&#1171;ларининг одатларига амал &#1179;илган &#1203;олда такбир айтиб, су&#1203;бат бошлардилар. Мажлисдан сўнг а&#1203;ли су&#1203;батларни кечаси дам олишларига рухсат бериб, чиро&#1179;ни пастлатиб, ўзлари ва у зотга кўнгил берганлар билан бирга &#1179;иблага юзланиб, “Эй Парвардигорим, &#1171;офиллар уй&#1203;усидан пано&#1203; бер”, — деб дуо &#1179;илардилар.
У зот барча зо&#1203;ир ва ботин &#1203;олатларини Расулулло&#1203; (с.а.в)нинг суннатларига мувофи&#1179; бўлишида жидду-жа&#1203;д &#1179;илардилар. Талабаларига &#1203;ам шундай амал &#1179;илишни таълим берардилар.
Мавлоно Лутфулло&#1203; айтардилар: “Одоб инсон умрининг, риз&#1179;ининг баракасидир, ибодат одоби эса шариатнинг нури бўлиб, тари&#1179;атнинг чиро&#1171;идир. &#1202;ар бир соликнинг &#1179;алби одоб нуридан нурланган бўлса, албатта у Аллохга я&#1179;ин &#1203;исобланиб, &#1179;илган ибодатлари ма&#1179;бул бўлади”.
Яна айтардиларки: “Тари&#1179;ат а&#1203;ли учун уч нишона бор:
1. &#1178;алби мудом зикрда бўлиши
2. Мажлисда айтадиган сўзи оят ва &#1203;адисга асосланиши.
3. &#1202;еч бир аъзосини Алло&#1203;ни ёдга олмасдан &#1203;аракатга келтирмаслиги”.

Шариат уламоларини &#1203;урмат &#1179;илишни таъкидлаб, шундай дердилар: “Шариат &#1179;онуни уламолари ва тари&#1179;ат а&#1203;ли равияларини ма&#1203;кам тутинглар. Бу тоифанинг сўзларини фосид &#1179;илманглар ва билингларки, у зотларнинг сўзларини фосид &#1179;илишга берилиб кетсаларинг, албатта гумро&#1203; бўлиб, залолатда &#1179;оласизлар”.
Гуно&#1203;лардан &#1203;азир бўлишга ва тавбаю-исти&#1171;форга буюриб, шундай наси&#1203;ат &#1179;илардилар: “Гуно&#1203; бамисоли хас-хашакка, тавба ва исти&#1171;фор ўтга ўхшайди. Ўт хас-хашакка тегса, албатта куйдиради. Банда доим гуно&#1203;ини эслаб, тавбада бўлса унинг гуно&#1203;лари кечирилиб, ма&#1179;садига етар. Тавба шу тари&#1179;а бўлсинки, ўз гуно&#1203;ига тавба &#1179;илиб, йўлга киргандан кейин иккинчи бор гуно&#1203;га &#1179;айтмаса, Алло&#1203; дарго&#1203;ида энг улу&#1171; банда &#1203;исобланади”.
Мавлоно Лутфулло&#1203; доимо шундай наси&#1203;атлар &#1179;илиб, инсонларни ого&#1203;ликка чорлаб, уларнинг тарбиялари йўлида &#1203;аракат &#1179;илардилар.

Мазмунли умр


Мавлоно Лутфулло&#1203; &#1203;аётининг охирги йилларида бир неча марта Байтулло&#1203;ни тавоф &#1179;илиш ва Расулулло&#1203; (с.а.в)нинг муборак &#1179;абрларини зиёрат этишга тараддудланади. Аммо &#1178;обул вилоятига бориб, номаълум сабабларга кўра орт &#1179;айтишга мажбур бўлади. Балки бунга ўша даврда Мовароунна&#1203;рдаги парокандалик ва ру&#1203;оний &#1203;укмронликка интилиш учун бўлган курашлар ўзининг кескин даврига кирганлиги, Мавлононинг узо&#1179;да юриши хал&#1179; маънавияти жиловининг номуносиб шахслар &#1179;ўлига тушиб &#1179;олишига &#1179;улай имкониятлар яратиши сабаб бўлгандир.
Мавлоно Лутфулло&#1203; &#1203;аёти давомида ўз шахсий мабла&#1171;идан кўплаб ари&#1179;лар &#1179;аздирган, було&#1179;лар кўзини очган. Масжид, мадраса, мактаблар &#1179;урдириб, хал&#1179;&#1179;а илму-&#1203;икмат тар&#1179;атган. Марказий Осиёда тасаввуф тарихида ўчмас из &#1179;олдирган Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг водийдаги су&#1171;ориш тармо&#1179;лари тара&#1179;&#1179;иётида &#1203;ам ало&#1203;ида хизматлари бор.
Мавлоно Лутфулло&#1203;дан кўплаб шогирдлар, тасаввуф, фи&#1179;&#1203;, тарихга оид бир неча илмий асарлар &#1179;олган. Асарларнинг бир &#1179;исми &#1203;анузгача топилмаган, маълумлари эса тад&#1179;и&#1179; &#1179;илинмаган.
Мавлоно Лутфулло&#1203; Чустий 1571 йили саксон тўрт ёшида Чуст ша&#1203;рида вафот этди ва шу ерда дафн &#1179;илинди. Чуст ша&#1203;рининг марказида “Мавлоно Лутфулло&#1203;” номли истиро&#1203;ат бо&#1171;и бўлиб, Мавлононинг &#1179;абри зиёратго&#1203;га айтантирилган.

Мавлоно Лутфулло&#1203; Чустий шажараси


1. Абу Бакр Сидди&#1179; (р.а.)
2. Му&#1203;аммад
3. Абдулло&#1203;
4. Абу Бакр
5. Омир
6. Умар
7. Му&#1203;аммад
8. Абу Бакр
9. Абдужалил
10. Абу Бакр
11. Мавлоно &#1202;усомиддин
12. Мавлоно Нодир Дарвеш
13. Хожа Фат&#1203;улло&#1203;
14. Мавлоно Лутфулло&#1203; Чустий
15. Биби Ни&#1179;оя. У зотнинг &#1179;излари. Уни Ис&#1203;о&#1179; Валийга турмушга берганлар. Ис&#1203;о&#1179; Вали Махдуми Аъзам Косонийнинг ў&#1171;ли бўлиб, шу восита билан уларнинг силсилалари Махдуми Аъзамга уланган. Икковларидан &#1178;утбиддин А&#1203;мад исмли ў&#1171;ил дунёга келган.
16. Пирзода Ойим. Мавлононинг &#1179;излари бўлиб, Низомиддин А&#1203;мадга турмушга берганлар. Улардан Ориф Мирак ва Му&#1203;аммад Мирак исмли икки ў&#1171;ил фарзанд дунёга келган.
&#1202;озирда &#1203;ам Чуст ша&#1203;рида Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг авлодлари исти&#1179;омат &#1179;илишади.
Шажарада Мавлоно Лутфулло&#1203;нинг насаби халифа Абу Бакр Сидди&#1179; (р.а) етиши ва унинг авлодларининг насабномаси &#1179;ир&#1179;&#1179;а я&#1179;ин &#1179;ози ва муфтий &#1203;амда даврнинг обрўли уламоларининг му&#1203;рлари билан, жумладан &#1202;ў&#1179;анд &#1179;озиси Мулло Му&#1203;аммад О&#1179;ил ибн Шариф, &#1202;ў&#1179;анд &#1179;озиси Домулло Акбар хожа ибн Азиз Хожа Эшон, Муфтий Мулло Мир бобо ибн Мир Ражаб, Муфтий Мулло Орти&#1179; Му&#1203;аммад ибн Йўлдошнинг му&#1203;рлари билан тасди&#1179;ланган.
<div align="center">
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
</div>


Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:

Просмотров: 2582
Рейтинг:
  • 5

Реклама от партнеров: